Линклар

logo-print
АҚШ ва БМТ катталиги жиҳатидан Ироқдаги иккинчи шаҳар бўлмиш Мосулни “Ироқ ва Шом Исломий давлати” ("Ад давлат ал Исламия фил Ирақ ва Шом") гуруҳи жангарилари 10 июнь куни ўз назоратига олганидан қаттиқ ташвиш билдирди.

Шаҳар ҳукумат кучлари билан бир неча кунлик жанглардан сўнг жангарилар қўлига ўтган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки Қўшма Штатлар “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи жангариларини минтақа хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолашини ва жангариларга қарши қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Ироқ сиёсий лидерларини умумий таҳдидга қарши бирлашишга чақирди. Ироқ Бош вазири Нури ал Маликий парламентдан мамлакатда фақулодда ҳолат эълон қилишни илтимос қилди.
XS
SM
MD
LG