Линклар

logo-print

Латвия портида Ўзбекистон логистик маркази ташкил этилади


Ўзбекистон яқин кунларда Латвиянинг Лиепая портида кунлик сақлаш ҳажми 1,5 минг тоннани ташкил этадиган транспорт-логистик марказини ташкил қилади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу ҳақда халқаро экспертлар иштирокида Тошкентда ўтган озиқ-овқат конференциясида маълум қилгани ҳақида 11 июнь куни ўзбек матбуоти хабар берди.

Президентга кўра, мазкур ташаббус Ўзбекистондаги мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари томонидан кўтарилган. Мазкур корхоналар ўз маҳсулотларини Латвия порти орқали Европага етказишни кўзламоқда.

5-6 июн кунлари Тошкентда ўтган озиқ-овқат конференциясида дунёнинг 40 давлатидан 200 эксперт иштирок этган эди.
XS
SM
MD
LG