Линклар

logo-print
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги учун махсус намояндаси Дуня Миятович Душанбе ҳукуматини YouTube порталига қўйилган тўсиқни бекор қилишга чақирди.

11 июнь куни эълон қилинган баëнотида Миятович Тожикистон раҳбариятини ўз фуқароларининг Интернетдан тўсиқсиз фойдаланиш ҳаққини ҳурматлашга чақирди ва YouTube порталининг тўсилишига расмий изоҳ берилишни сўради.

9 июндан бошлаб тожикистонликлар орасида ҳам машҳур бўлган видео юклаш ва ўртоқлашиш портали очилмай қолди. Тожикистон Алоқа агентлиги расмийси Озодлик билан суҳбатда ўз ташкилотининг YouTube тўсилишига алоқаси йўқлигини иддао қилди.

Ҳозирча порталнинг нима сабабдан тўсилгани номаълумлигича қолмоқда.

Ўтган йиллар давомида Тожикистон расмийлари қатор ахборот сайтлари ва YouTube, Facebook каби ижтимоий тармоқларни тўсиб қўйиш амалиëтини бир неча бор қўллаган.

Хусусан¸ тожик тилидаги Озоди саҳифаси тўсилганида ҳукумат расмийлари бунинг техник муаммолар сабаб юзага чиққанини иддао қилган эди.
XS
SM
MD
LG