Линклар

Қозоқ ҳуқуқ фаоллари президентдан янги Жиноят Кодексини вето қилишни сўрамоқда


Нурсултон Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистондаги бир гуруҳ ноҳукумат ташкилотлари президент Нурсултон Назарбоевга мурожаат қилиб¸ мамлакат янги Жиноят Кодекси ва унга алоқадор қонунларга вето қўйишни сўради.

Қозоғистондаги 18 та етакчи ноҳукумат ташкилоти 11 июнь куни эълон қилган қўшма мурожаатда қонунчиликка киритилаëтган янги ўзгартишлар фуқароларнинг тўпланиш ҳуқуқини бевосита топташи¸ қолаверса жамоатчилик ташкилотлари ва улар етакчиларини нишонга олишга қаратилгани таъкидланган.

Ҳуқуқ фаоллари¸ хусусан¸ янги Жиноят Кодексига “қасддан ëлғон маълумот тарқатиш “ учун 10 йил қамоқ жазоси белгилангани юзасидан алоҳида ташвиш билдирган.

11 июнь куни Қозоғистон парламенти тасдиғидан ўтган янги Жиноят Кодекси эндиликда имзолаш учун президент Назарбоевга тақдим этилган.
XS
SM
MD
LG