Линклар

Путин Украинага газ нархини 100 долларга арзонлатди


Киев ва Москва расмийларининг Брюссел музокаралари ҳозирча натижасиз қолмоқда.

Киев ва Москва расмийларининг Брюссел музокаралари ҳозирча натижасиз қолмоқда.

Россия президенти Украинага сотиладиган ҳар минг куб метр газ нархини аввал таклиф этилган 485 доллардан 385 га туширишга розилигини билдирди.

Путин ва Россия Энергетика вазири Александр Новак бугун Москва Киевга шу нархда бериладиган газ нархининг бир йил давомида ўзгармаслигини ҳам кафолатлашини таъкидлади.

Бундай нархнинг Украинага шерикчилик руҳида таклиф этилаëтганини писанда қилган Путин¸ агар Киев бу нархни қабул қилмаса¸ ўзаро музокаралар бошқача тус олажагидан огоҳлантирди.

Москва таклиф қилган янги нархнинг Киев томонидан қабул қилинмаслигини билдирган Украина Энергетика вазири Юрий Продан ўз ҳукумати бу масалани Стокҳолмдаги Халқаро арбитраж судига олиб чиқишини билдирди.

Проданнинг бу баëноти Европа Иттифоқи воситачилигида бугун Брюсселда давом этган Россия-Украина музокараларидан сўнг янгради.

Иттифоқ Энергетика мутасаддисининг матбуотга билдиришича¸ томонлар газ нархи бўйича музокараларни давом эттириб¸ келаси 48 соат ичида бирор муросага келишга уринадилар.
XS
SM
MD
LG