Линклар

Ироқдаги иккинчи йирик шаҳар Мосулнинг ўзини Ироқ ва Шом ислом давлати деб атаëтган жанггари гуруҳ назоратига ўтганидан бир кун ўтиб¸ мамлакат марказидаги Тикрит шаҳрининг аксар қисми ҳам айни шу гуруҳ томонидан ишғол қилинди.

Салоҳиддин вилояти маркази бўлган Тикрит пойтахт Бағдод ва Мосул ўртасида жойлашган.

Жанггарилар шаҳарни эгаллаганидан сўнг Мосул аҳолисидан ярим миллионга яқинининг ўз уй-жойини ташлаб қочгани хабар қилинмоқда.

Туркия расмийларига кўра¸ жанггарилар бугун Мосулдаги консулхонада ишлаëтган 48 одамни қўлга олган. Улар орасида Туркия консули ҳам бор.

Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий мамлакат парламентидан фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўради.

Ироқ ва Шом ислом давлати жанггари гуруҳининг бутун минтақа учун таҳдид эканини таъкидлаëтган АҚШ ҳукумати Ироқ раҳбарларига бу гуруҳ хуружларини даф этишда ëрдам ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG