Линклар

АҚШ ҳукумати Ироқдаги сўнгги воқеалардан хавотир билдириб, Нурий Ал-Маликий ҳукуматига кўмаклашишга тайёр эканини эълон қилди.

Эслатамиз, 10-11 июнь кунлари ўзини Ироқ ва Шом ислом давлати деб атаётган Ал-Қоидага алоқадор жанггари гуруҳ Ироқнинг йирик Мосул ва Тикрит шаҳарларини ишғол қилди.

Давлат департаметни Вашингтон жанггариларнинг кўпдан бери давом этаётган агрессиясига қарши курашишда Ироқ ҳукумати ва лидерлари билан бирга ишлашга тайёр эканини билдирди.

Мосул катталиги бўйича Ироқдаги иккинчи шаҳардир. Салоҳиддин вилояти маркази бўлган Тикрит шаҳри эса пойтахт Бағдод ва Мосул ўртасида жойлашган.

Туркия Мосул шаҳрида 80 нафар туркияликнинг жангарилар тарафидан қўлга олиниши ортидан НАТОни фавқулодда йиғин ўтказишга чақирди.

Ироқ ғарбидаги Фаллужа ва Рамади шаҳарлари ҳам жорий йилнинг январь ойидан бери қисман Ироқ ва Шом ислом давлати жангарилари назорати остида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG