Линклар

Футбол: Одил Аҳмедов "Краснодар" клубига ўтди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия Премьер-Лигасининг “Краснодар” клубига ўтди.

Клубнинг расмий сайтида хабар берилишича, Аҳмедов жамоа билан уч йиллик шартнома имзолаган ва 17 июнь куни “Краснодар” сафига бориб қўшилади.

Ўзбекистонлик футболчи сўнгги уч мавсум давомида Маҳачқалъанинг "Анжи" клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

Одил Аҳмедов Ўзбекистонда икки маротаба (2009, 2011) йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган.

2011 йили у Тошкентнинг "Пахтакор" клубидан "Анжи" сафига кўчиб ўтган.

Ярим ҳимоячи 2012 йили Россия Премьер-Лигаси бронза меделини қўлга киритди. Шунингдек, 2012-13 йилги мавсумда "Анжи" сафида Европа Лигаси баҳсларида ўйнашга муваффақ бўлди.

Аҳмедов 2007 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Футболчи миллий терма жамоа сафида 56та ўйин ўтказиб, уларда 9та гол урган.

Одил Аҳмедов ва "Краснодар" клуби ўртасидаги шартноманинг молиявий тафсилотлари очиқланмаган. Футболчининг "Анжи" билан шартномаси 2015 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди.

Футболчилар трансфер нархини аниқлаш бўйича ихтисослашган Transfermarkt.de сайтига кўра, Одил Аҳмедовнинг трансфер баҳоси айни дамда 6 миллион еврога тенг.
XS
SM
MD
LG