Линклар

logo-print
Бугун, 12 июнь куни Бразилияда футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланади.

Кейинги бир ой давомида 32та мамлакат терма жамоалалари жаҳон биринчилиги учун кураш олиб борадилар.

Сан Паоло шаҳрида ўтадиган очилиш учрашувида Бразилия ва Хорватия терма жамоалари майдонга тушади.

Қурилиш ишларидаги кечикишлар, ортиқча харажат ва оммавий намойишларга қарамай Бразилия президенти Дилма Руссеф мамлакат Жаҳон чемпионатини қабул қилишга тўлиқ тайёр эканини билдирди.

Президентга кўра, Бразилия мусобақага келиши кутилаётган 600 минг футбол ишқибозларини “қучоқ очиб” кутиб олади.

Бразилия Жаҳон чемпионатига хизмат қилувчи 12та стадионини янгилаш ва мезбон шаҳарлардаги инфратузилмаларни яхшилаш учун 11 миллиард доллар сарфлади.

Ҳукуматни Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд маблағ сарфлаши кўплаб бразилияликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Эслатамиз, Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов етакчилигидаги ҳакамлар жамоаси ҳам хизмат кўрсатади.
XS
SM
MD
LG