Линклар

Лавров Керрига: Украина ҳукумати ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши керак


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина ҳукумати мамлакат шарқида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, айирмачилар билан сулҳга рози бўлиши керак, дея баён қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Лавров бу сўзларни 11 июнь куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон суҳбатида атйган.

Айни пайтда, Украинанинг янги президенти Петро Порошенко агар шарқдаги россияпараст айирмачилар қуролларини ташласа, улар билан музокара ўтказишга тайёрлигига ишора қилди.

Порошенко матбуот хизматининг маълум қилишича, президент Донецк вилояти губернаторига “турли томонлар” билан “давра суҳбати” ўтказиш эҳтимолини соқит қилмаслигини айтган.

Порошенко АҚШ Вице президенти Жо Байден билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот давомида Байден Москва Порошенкони легитим президент сифатида тан олиши, россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши ва қуролларнинг чегарадан ўтишига тўсиқ қўйиши керак, дея таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG