Линклар

logo-print

АҚШ дронлари Шимолий Вазиристонда 14 жангарини ўлдиргани айтилмоқда


Покистон ҳудудида АҚШ пилотсиз учқичлари ёрдамида бундан аввалги ҳужум 2013 йилнинг 25 декабрида амлага оширилган эди.

Покистон ҳудудида АҚШ пилотсиз учқичлари ёрдамида бундан аввалги ҳужум 2013 йилнинг 25 декабрида амлага оширилган эди.

Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШ дронларидан қилингани айтилаётган учта ҳужумда жангари, деб гумон қилинаётган 14 киши ўлдирилди.

Озодликнинг Покистон хизматига кўра, мамлакат шимоли-шарқидаги ҳужумда жангариларни олиб кетаётгани тахмин қилинган машиналар нишонга олинган.

Мазкур ҳужумлар АҚШ ҳарбийлари жорий йилда Покистон ҳудудида амалга оширган илк операция экани айтилмоқда.

Ўлдирилганлар хорижий жангариларми ёки маҳаллий Толибон гуруҳи вакилларими номаълум қолмоқда.

8 июнь куни Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари Карачи халқаро аэропортига ҳужум қилиши оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди.

Покистон ҳудудида АҚШ пилотсиз учқичлари ёрдамида бундан аввалги ҳужум 2013 йилнинг 25 декабрида амлага оширилган ва натижада жангари, деб гумонланган уч киши ўлдирилган эди. Хабарларга кўра, дрон ҳужумлари Покистон ҳукумати илтимосига биноан вақтинча тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG