Линклар

Ироқ ва Сурия: Ўтмиш, бугун ва келажакдаги (эҳтимолий) хариталари


Бағдоддаги масжидда икки сунний бир-бирини Рамазон ҳайити намозидан кейин қутламоқда. 2013 йил, 8 август.

Бағдоддаги масжидда икки сунний бир-бирини Рамазон ҳайити намозидан кейин қутламоқда. 2013 йил, 8 август.

Глен Кейтс (Glen Kates)
Ўтган йилнинг сентябрида "The New York Times" газетаси шарҳловчиси Робин Райт (Robin Wright) ўз мақоласида Яқин Шарқ харитаси этник ва диний асосда чизилганда, сарҳдалар қаердан ўтиши мумкинлиги тўғрисида мулоҳазаларини тақдим қилди.

Таҳлилчи, қаттиққўл диктаторлар остида бўлиб кетган минтақада ҳокимият децентрализацияси, минтақадаги этник ва диний гуруҳлар бирлашуви Усмонли Империяси қулаган пайтда Европа чизган сарҳадалардан фарқли бўлишидан баҳс қилади.

Ироқда кейинги пайтларда авж олаётган зўравонликлар таҳлилчи Райтнинг назариясига чизги бўлиши мумкин.

Ироқ ғарбида сунний исёнчиларнинг бош кўтараётгани ва айни жангари гуруҳларнинг Суриядаги фуқаролар урушида иштирок этаётганини кўриш мумкин. Улардан бири Ал-Қойдага алоқадор Ироқ ва Шом ислом давлати номли гуруҳдир. Лекин шунга қарамай маҳаллий сунний қавмларнинг кўпчилиги, ҳозирча, жангариларга қарши турган ҳукуматни қўллаб-қувватлмоқда.

Эътиборингизга Ироқ ва Суриянинг учта харитаси: бугунги, Усмонли Империяси давридаги ва келгусидаги эҳтимолий харитасини ҳавола қиламиз.

Усмонли Империяси

1900 йиллардаги Усмонли Империяси

1900 йиллардаги Усмонли Империяси


20-аср бошларида на Ироқ ва на Сурия давлати бўлган – Яқин Шарқнинг катта қисми 450 йиллик тарихга эга Усмонли Империяси таркибида бўлган. Бугунги Ироқ ва Суриянинг бир қисми бир нечта мустақил исломий давлат тузилмалари ҳисобланган.

Бугун

Ироқ ва Сурия бугун

Ироқ ва Сурия бугун


Биринчи Жаҳон урушидаги мағлубият Усмонли Империясининг парчаланиши ва Яқин Шарқ харитасининг янгитдан шаклланишига олиб келди. Янги тузилган Миллатлар Лигаси Британия ва Францияга бу ҳудудларни бошқари ва мамлакатлар ўртасидаги сарҳадларни чизиш мандатини берди. 1940 йиллар охирга келиб, бу мамлакатлар мустақилликка эришди ва чегаралар яна бошқатдан тортилди. Янги мустақил давлатларда араб миллатчилиги ва марказлашган ҳокимиятга асосланган дунёвий ҳукуматлар иқтидорга келди.

Асосан суннийлардан иборат Баас партияси 1960 йиллар охирларидан Саддам Ҳусайн 2003 йилда АҚШ истилоси натижасида ҳокимиятдан ағдарилгунига қадар Ироқ иқтидорида қолди. Сурияда эса шиаларга доир алавийлардан бўлган Ассад оиласи кейинги 40 йил давомида ҳокимият тепасида қолмоқда.

Эҳтимолий келажак...

Ироқ ва Суриянинг келажакдаги эҳтимолий харитаси

Ироқ ва Суриянинг келажакдаги эҳтимолий харитаси



Ироқ уруши ортидан мазҳаблараро зўравонлик ва Сурияда давом этаётган фуқаролар уруши натижасида этник ва диний гуруҳлар ўртасидаги тафовут аҳамияти яққол кўзга ташлана бошлади.

Ироқда кўпчиликни ташкил қиладиган шиаларнинг иқтидорга келиб, сунний озчиликнинг ҳкомиятдаги роли рамзий бўлиб қолди. Коррупция ва маҳаллийчилик мазҳаблараро бўлинишни янада кескинлаштирмоқда.

Биз таклиф қилаётган эҳтимолий харита таҳлилчи Райтнигн назарияси – Columbia University ethnographic maps – ҳамда Озодлик радиоси экспетрларининг бугун юзага келган зўравонлик оқибатида Ироқ ва Сурия ўрнида тўртта янги давлат пайдо бўлиши мумкинлигига доир фаразларига асосланган.

* Шиалар давлати. Ироқнинг жануби-шарқи, суннийлар яшайдиган кичик минтақаларни ҳисобга олинмаганда, Бағдоддан Эрон чегараларигача бўлган минтақалари шиаларга доирдир. Ғарбдаги суннийлар, минтақадаги энг кучли шиа давлати ҳисобланган Эроннинг Ироқда нуфузи ошиб бораётганидан норозилиги кучаймоқда.

* Суннийлар давлати. Бағдоддан ғарбга чўзилган ва Суриянинг катта қисмини ўз ичига олган минтақалар суннийларнинг макони ҳисобланади. Сурияда курашаётган томонларнинг ҳеч бирининг қўли устун келмаяпти ва кўпчиликни суннийлар ташкил қиладиган ҳудудларда (мамлакатнинг бу минтақалари Ироқдаги суннийларга қўшилиши эҳтимоли инобатга олган ҳолда) бўлиниш юзага келиши реал бўлиши мумкин.

* Курд давлати. Ироқнинг мухтор ва нисбатан тинч бўлган Курд минтақаси иқтисодий жиҳатдан ҳам Бағдоддан мустақил бўлишга уринмоқда ва Сурия шимоли-шарқидаги курдлар билан ҳамкорлик қилади.

* Алавийлар давлати. Диний озчилик бўлишига қарамаслан, Алавийлар Суриянинг Ўрта Ер денгизи соҳилларига туташ минтақаларнинг катта қисмини ҳамон назорат қилади. Алавийларни насронийлар ҳам қўллаб-қувватлайди. Мухолифат вакиллари президент Башар ал-Ассад режимини мамлакат ғарбида келажакда Алавийлар давлатини қуриш мақсадида, бу минтақаданн суннийларни сиқиб чиқаришга уринаётганликда айблаган. Лекин Алавийларнинг ягона истеҳкоми мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги ҳудудлардир, унинг маркази эса Латакия порт шаҳридир. Агар Ассад режими мудофаага ўтадиган бўлса, унинг ҳукумати, сўнгги чора сифатида, ана шу минтақага чекиниши мумкин.

...Ёки ҳаммаси шундайлигича қолиши мумкин

Мазҳаблараро зўравонликларга қарамасдан, минтақа ва жаҳон давлатлари воқеалар ривожи бундай тус оладиган тақдирда Яқин Шарқда янги йирик бўҳронлар келиб чиқиши мумкин, деган хавотир боис Ироқ ва Сурияни бугунги сарҳадлари ичида сақлаб қолишга уриниши эҳтимолга яқин.

Лекин бугун араб миллатчилигидан кўра, мазҳаблараро бўлиниш кучли бўлиб қолаётгани фактдир. Ироқдаги шиалар ўзларини Эрондаги мазҳабдошларидан кескин фарқ қилишларини тушунади. 1980 йилларда Эронга қарши урушда юз минглаб сунний ва шиа ироқлик бир жабҳада туриб, ҳалок бўлган.

Бундан ташқари Ироқ ҳукумати ҳам мамлакат ҳудудининг бирор қисмини осонликча бой бериши эҳтимолдан йироқдир. Шу сабабдан шиа ва сунний мазҳаблар етакчилари ўзаро ҳокимиятни бўлишишга доир битимга эришишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG