Линклар

Арманистонда миллатчи фаол бир неча полициячини жароҳатлади


Арманистонда Тсегаркон миллатчи партияси вакили Евревандаги суд биноси олдида бир неча пневматик тўппончадан яралади.

Ҳодиса 12 июнь куни Тсегаркон партияси етакчиси Шант Ҳарутунян устидан суд бўлаётган пайтда рўй берди. Миллатчи партиянинг 31 ёшли аъзоси Ҳаик Бьюрегян суд биноси олдида турган машина устига чиқиб, бинога бомба ўрнатилган, дея бақирди ва пневматик тўппончадан полиция қарата ўт очди.

Полиция Бьюрегянни воқеа жойида қўлга олди. Яраланган бир неча полициячи касалхонага олиб борилди.

Ҳарутунян ўтган йилнинг ноябрида Ереванда партия фаоллари президент қароргоҳига юриш уюштириб, полиция билан тўқнашган пайтда ҳибсга олинган эди. Воқеада ўнлаб одам, жумладан тўрт нафар полициячи жароҳатланган эди. Ҳарутунянга нисбатан ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан зўравонликда айбланган ва 10 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Ҳарутуняннинг ўзи бу ишни сиёсий, дея атаган.
XS
SM
MD
LG