Линклар

Муҳожиратдаги қирғизистонлик ўзбек фаоллари Ўш воқеаларининг 4 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилди


Қонли воқеалардан кейин Қирғизистонни тарк этган ўзбек етакчилари имзоси билан эълон қилинган баёнотда, орадан 4 йил ўтиб ҳам ҳукумат қирғизистонлик ўзбекларга нисбатан таъқибларни тўхтамагани айтилади.

“Қирғизистон Президенти А.Атамабевнинг июнь воқеалари 4 йиллиги муносабати билан эълон қилган баёнот матнида, у июнь воқеаларида айбдор бўлган реваншист ва миллатчилар қаторида тилга олган айирмачилар ҳақида гапириб, ўзбек жамоатчилиги етакчиларига шама қилиши хавотир туғдиради”, дейилади мурожаатномада.

Ўзбек фаоллари “ўзбек сепаратизимга доир айбловлар қуруқ ва асоссиздир”, дея таъкидлаб, 2010 йил июнь ойида ўзбеклар тарафидан уюштирилган намойишларда фуқароларнинг “қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш”га доир бўлганини эаслатади.

2010 йил 10 июнь куни бошланган этник зўравонликларда 500га яқин одам, асосан ўзбеклар ҳалок бўлган. Можаро оқибатида ўн минглаб этник ўзбеклар ўз жойларини ташлаб кетишган мажбур бўлган.

Қонли воқеалар бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз, 8 нафари бошқа миллат вакилларидир. Ўш воқеалари юзасидан ўтаётган маҳкамаларининг баъзилари бугунги кунгача давом этмоқда.

11 июнь куни пайдо бўлган баёнот остига имзо чекканлар орасида Қирғизистон томонидан сиртдан судланган таниқли тадбиркор Қодиржон Ботиров, "ЎшТВ" каналининг собиқ хўжайини Ҳалилжон Худойбердиев ва бошқалар бор.
XS
SM
MD
LG