Линклар

logo-print

Қонли воқеалардан кейин Қирғизистонни тарк этган ўзбек етакчилари имзоси билан эълон қилинган баёнотда, орадан тўрт йил ўтиб ҳам ҳукумат қирғизистонлик ўзбекларга нисбатан таъқибларни тўхтамагани айтилади ва ўзбек фаолларига қўйилаëтган айбларнинг уйдирма экани таъкидланилади.

Қонли воқеалардан кейин Қирғизистонни тарк этган ўзбек етакчилари имзоси билан эълон қилинган баёнотда, орадан тўрт йил ўтиб ҳам ҳукумат қирғизистонлик ўзбекларга нисбатан таъқибларни тўхтамагани айтилади.

“Қирғизистон Президенти А.Атамабевнинг июнь воқеалари 4 йиллиги муносабати билан эълон қилган баёнот матнида, у июнь воқеаларида айбдор бўлган реваншист ва миллатчилар қаторида тилга олган айирмачилар ҳақида гапириб, ўзбек жамоатчилиги етакчиларига шама қилиши хавотир туғдиради”, дейилади мурожаатномада.

Ўзбек фаоллари “ўзбек сепаратизмига доир айбловлар қуруқ ва асоссиздир”, дея таъкидлаб, 2010 йил июнь ойида ўзбеклар тарафидан уюштирилган намойишларда фуқароларнинг “қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш”га доир бўлганини эслатади.

2010 йил 10 июнь куни бошланган этник зўравонликларда 500 га яқин одам, асосан ўзбеклар ҳалок бўлган. Можаро оқибатида ўн минглаб этник ўзбек ўз жойларини ташлаб кетишган мажбур бўлган.

Қонли воқеалар бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз, 8 нафари бошқа миллат вакилларидир. Ўш воқеалари юзасидан ўтаётган маҳкамаларининг баъзилари бугунги кунгача давом этмоқда.

11 июнь куни пайдо бўлган баёнот остига имзо чекканлар орасида Қирғизистон томонидан сиртдан судланган таниқли тадбиркор Қодиржон Ботиров, "ЎшТВ" каналининг собиқ хўжайини Халилжон Худойбердиев ва бошқалар бор.

Мухбиримиз Халилжон Худойбердиевга баёнот юзасидан бир неча савол билан мурожаат қилди:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG