Линклар

logo-print

Россия Хавфсизлик кенгашига Украина бўҳрони бўйича резолюция лойиҳасини киритди


Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига Украина бўҳронига барҳам беришга қаратилган резолюция лойиҳасини киритди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркинга кўра, мазкур резолюция томонларни ўқ отишни тўхтатишга ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти тарафидан тузилган тинчлик йўл харитасини амалга оширишга чақиради.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина шарқидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳеч қандай ижобий силжиш йўқлигидан хавотирда эканини билдирган эди.

Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко россияпараст айирмачилар эгаллаб олган Украина ҳудудига Россиядан бир нечта ҳарбий транспорт, жумладан, учта танк кирганига норозилик билдириш учун россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашув ўтказди.

Суҳбатда Порошенко бундай ҳаракатлар ножўя эканини билдирди.

Украина ички ишлар вазирлигига кўра, Россиядан кирган ҳарбий колонна қисман йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG