Линклар

logo-print
Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси 12 июнь куни бошланган Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Хорватия термаси устидан ғалабага қозонди.

3-1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланган ўйинда бразилиялик ҳужумчи Неймар дубл ижро этди.

Футбол мухлислари ўйинни томоша қилгани стадионга келган Бразилия президенти Дилма Руссефга ҳайқириқлар билан ўз норозиликларини изҳор этдилар.

Бразилия Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун қарийб 11 миллиард АҚШ доллари сарфлади.

Ҳукуматнининг Жаҳон чемпионати учун рекорд маблағ сарфлаши кўплаб бразилияликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

12 июнь куни Бразилиянинг чемпионат ўйинларига мезбонлик қилувчи бир нечта шаҳарларида, жумладан, Сан Паоло, Рио де Жанейро ва Бело Ҳоризонтеда қатор норозилик намойишлари бўлиб ўтгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG