Линклар

Афғонистонда беш йил давомида толибон асири бўлган сержант Боу Бердагл 13 июнь куни АҚШга қайтмоқда.

Бердагл май ойида АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасидаги беш нафар толибларнинг юқори лавозимли аъзоси Қатар ҳукумати қамоқхонасига ўтказилиши эвазига озод қилинган эди.

Германиядаги ҳарбий шифохонада муолажа олган сержант бугун Техасдаги АҚШ армияси қисмига қўшилади.

Америкалик аскарнинг Конгресс бехабарлигида қамоқдаги толибларга алмашиниши кескин сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Кейинроқ Оқ уй маъмурияти америкалик сержантни Гуантанамонинг беш тутқунига алмаштириш режаси ҳақида Конгрессни олдиндан хабардор қилмагани учун узр сўради.

Боу Бердагл билан бирга хизмат қилган америкалик аскарларнинг айримлари уни дезертирликда айбламоқда.

Афғонистон шарқига хизматга юборилган Бердагл 2009 йилнинг июнь ойида толибон жанггарилари томонидан асир олинган эди.
XS
SM
MD
LG