Линклар

Қозоғистон 10 та давлат билан виза режимини бекор қилди


 Остона аэропорти.

Остона аэропорти.

Қозоғистон АҚШ, Ҳолландия, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея ва Япония учун виза режимини бекор қилди.

Бу ҳақда маълум қилган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Рапил Жошибоевга кўра, дунёнинг ушбу 10 та давлати фуқароларига жорий йилнинг 15 июлидан 2015 йилнинг 15 июлига қадар Қозоғистонда 15 кун муддатга визасиз бўлишига рухсат берилади.

Жошибоевга кўра, ҳозирча бу тажриба сифатида синаб кўрилаяпти.

Жорий ҳафта бошида Қозоғистон ҳукумати хорижлик инвесторларни навбатдаги приватизация кампаниясида иштирок этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG