Линклар

Дубайдаги “мама Роза”лардан яна бири қўлга олинди


Форз кўрфазининг энг бой давлатларидан бири бўлган БААга фоҳишаликка келаëтган ўзбек қизлари сонининг йил сайин ортаëтгани тахмин қилинади.

Форз кўрфазининг энг бой давлатларидан бири бўлган БААга фоҳишаликка келаëтган ўзбек қизлари сонининг йил сайин ортаëтгани тахмин қилинади.

Ўзбекистондаги расмий ва норасмий Интернет нашрларининг ëзишича¸ мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари араб давлатларига ўзбек қизларини фоҳишаликка олиб кетиш ва уларни мажбуран сексуал қулликка солиш билан шуғулланиб келган аëлни қўлга олган. Айни пайтда¸ Озодликнинг Дубайдаги манбалари¸ биргина Араб амирликларининг ўзида ўнлаб бундай “мама Роза”лар бемалол “бизнес” қилиб юрганини айтади.

Ўзбекистондаги расмий ва норасмий Интернет нашрларининг ëзишича¸ мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари араб давлатларига ўзбек қизларини фоҳишаликка олиб кетиш ва уларни мажбуран сексуал қулликка солиш билан шуғулланиб келган аëлни қўлга олган. Айни пайтда¸ Озодликнинг Дубайдаги манбалари¸ биргина Араб амирликларининг ўзида ўнлаб бундай “мама Роза”лар бемалол “бизнес” қилиб юрганини айтади.

Расмий манбалар тарқатган хабарга кўра¸ ўзбек “изқувар”лари қўлга олган Сайëра Ҳожиева вилоятлардаги чиройли қизларга Бирлашган араб амирликларининг қиммат ресторанларида официант бўлиб ишлаб¸ катта пул топишни ваъда қилиб¸ уларни Дубайга олиб кетган.

Хабарларда ëзилишича¸ кўпчилик қизлар араб юртида ўзларининг асл ишлари нима бўлишини фақат бу ерга келгач билган; “мама Роза” улар паспортини олиб¸ мизожларга хизмат кўрсатишга мажбурлаб¸ “хизмат ҳақи”ни ўзи олган.

Сайëра Ҳожиеванинг қўлга олинишига¸ у олиб кетган бир гуруҳ қизларнинг тутқунликдан қочиб¸ маҳаллий полицияга мурожаат қилгани ва Ўзбекистонга депортация бўлгани асос бўлган.

Ўзбек Интернет нашрларига кўра¸ душанба куни ҳибсга олинган навбатдаги “мама Роза” ва унинг шерикларига нисбатан жиноий очилган¸ улар одам савдосида айбланмоқда.

Фоҳишалик йўли

Озодликнинг Дубайдаги манбаси Лола (исми ўзгартирилган) Бирлашган араб амирликларидаги ўзбек фоҳишалари вазиятидан яхши хабардор.

Лоланинг ўзи бундан бир неча йил аввал бухоролик “мама Роза”нинг кундузлари ўқиб¸ кечқурун официанткалик қилиб¸ ҳам дипломлик¸ ҳам пуллик бўласан¸ деган гапига учиб яна беш қиз ҳамроҳлигида Дубайга келган.

Келганидан бир неча кун ўтиб¸ бу қизлар асл вазият билан тўқнашган:

- Бизни Дубайдаги микрорайондаги битта квартирага келтирди. 4-этаж¸ 401 уй. Бир-икки кун ўтирдик. Кейин бу хотиндан қачон ўқишга борамиз¸ қаерга ишга борамиз¸ қачон бошлаймиз¸ деб сўрадик. У самарқандлик Бобур деган бир йигитни олиб келиб¸ сизлар учун шу масъул¸ деб кетворди. Бу йигит бизга сразу¸ ўқиш ҳам йўқ¸ иш ҳам йўқ сизларга¸ бу ерга фоҳишаликка олиб келганмиз¸ деди. Ишлаб ҳар биринг менга 30 минг доллардан берасанлар¸бошқаси билан бир пуллик ишим йўқ¸ у аëл сизларни менга сотди¸ деди. Лекин биз барибир Дубайдан Шаржага қочиб¸ бирга келган қиз адресини берган уйга бордик. Кечқурун 12 да у эркак бизни топиб¸ тутиб келди. Шундан сўнг фоҳишалик қилишга мажбур бўлдик. Бизни “ишга” элтса¸ худди кинолардагидек¸ бодигард бўлиб¸ ëнимизда бориб¸ ëнимизда келарди¸ қочиб кетмасин яна деб¸ дейди Дубайга фоҳишаликка олиб келинган аëл.

“Мама Роза”ларнинг уруғи бисëр...

Душанба куни Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари томонидан ҳибсга олинган Сайëра Ҳожиевани ҳам билишини таъкидлаган Лола¸ Абу Даби¸ Дубай ва Шаржа каби амирликнинг каттаю кичик шаҳарларида ўзбек қизларини “пачкалаб” олиб келиб¸ уларни фоҳишалик қилдираëтган ўзбекистонлик ўнлаб “мама Роза”лар борлигини айтади.

“Буларнинг амирликларда ҳам¸ ундан ташқарида ҳам шериклари бор. Қизларни туну кун ишлатиб¸ ҳар биридан ўртача 20-30 минг доллар топаëтган бу қўшмачилар итининг занжирига қадар тилла бўп кетган. Дубайнинг ўзи зўрайиб кетганлардан олтитасини биламан”¸ дейди Лола.

Унга кўра¸ аксар “мама Роза”ларнинг Ўзбекистон ичкарисида ҳам қудратли ҳомийлари борлиги учун улар устидан қилинаëтган шикоятлар натижасиз қолмоқда.

Қизлар амирликка нимага келаëтганини яхши билади, аммо...

Бугун Бирлашган араб амирликларида ўзбек аëлининг имижи деярли фоҳишага тенг бўлиб қолган бўлса ҳам¸ Ўзбекистондаги йўқсилликдан иш излаб бу ерга келиб¸ ресторан¸ новвойхоналарда ишлаëтган¸ бола боқувчилик қилаëтган ҳалол-покиза аëллар ҳам бор. Аммо келаëтганларнинг камида 70 фоизи Амирликда фоҳишалик қилади ва улар Ўзбекистондаëқ шу ишга рози бўлиб¸ бу ерга келган¸ деб давом этади ўзи ҳам ўтмишда қадимий касбга “мажбурланган”и¸ ҳозирда эса¸ мижозларидан бирига эрга тегиб¸ болалик эканини таъкидлаган Лола.

- Амирликда бу қизлар дуч келаëтган асосий муаммо¸ “мама Роза”ларнинг уларга қўяëтган шартлари ва қилаëтган зулмларидир. Фоҳишаликка рози бўлган қизлар¸ ишлаб топган пулимнинг кўпини ўзим олиб¸ ўзиб бойиб кетаман¸ деган хаëл билан келади. Лекин “мама Роза”лар ва сутенëрлар уларнинг паспортини олиб¸ эртаю кеч ишлатиб¸ пулининг ҳаммасини ўзига олиб¸ бу қизларни уриб калтаклайди¸бунга чидай олмаганлари ҳатто ўзини ўлдиришга бориб етади¸ эплаганлари полицияга бориб¸ шикоят қилади¸ дейди Дубайдан боғланган Лола.

Унга кўра¸ бундан икки ой аввал айни шу ҳолга солинган хоразмлик опа-сингиллардан бири ўзини балкондан ташлаб ўлган¸ унинг ўлигини Ўзбекистонга олиб кетадиган топилмагач¸ амирликда дафн этилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG