Линклар

Ўшга 2 ойдан бери газ берилмаётгани чигал миллатлараро вазиятни таранглаштирмоқда


Ҳулкар Исомова, Рейтер ахборот агентлигининг Қирғизистондаги мухбири.

Ҳулкар Исомова, Рейтер ахборот агентлигининг Қирғизистондаги мухбири.

Ўзбекистон Қирғизистоннинг жанубий вилоятларига табиий газ етказиб беришни тўхтатиб қўйганига икки ой тўлди. Бу масала 11 июнь куни Қирғизистон парламентида Бош вазир иштирокида ўтган йиғинда ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинди. Мажлисда қандай қарор қабул қилингани ҳозирча маълум эмас.

Лекин қирғизистонлик журналист, Рейтер ахборот агентлигининг шу мамлакатдаги мухбири Ҳулкар Исомованинг фикрича, Қирғизистон ҳукумати айбни “Ўзтрансгаз” ёки “Газпром”дан эмас, балки ўзидан излаши керак.

Ўзбекистон томони 10 апрелда, “Қирғизгаз” Россиянинг “Газпром”ига сотилганидан 4 кун ўтиб, яъни 14 апрелда Ўшга газ беришни тўхтатган эди.

Қирғизистон ҳукумати “Қирғизгаз”ни “Газпром”га сотиш ортидан газ таъминоти бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликдан воз кечиб, мамлакатни газ билан таъминлаш ҳуқуқини Россияга берган эди. Аммо “Газпром” ҳам Тошкент расмийлари билан тил топиша олмаётгани айтилмоқда.

Ҳулкар Исомовадан 2010 йил, июнь воқеаларининг 4 йиллиги муносабати билан Ўшдаги вазият тўғрисида ҳам сўрадик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG