Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:12

Интернетдаги "Яланғоч муҳожирлар" видеоси муҳокамага сабаб бўлди


Youtube порталига жойланган "Яланғоч меҳнат муҳожирлари" видеоси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Видеода икки муҳожирнинг қаҳратон совуқда ярим яланғоч ўрмонга ташлаб кетилгани акс этган. Россияда меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирларнинг мушкул вазиятларга тушиб қолгани акс этган видео тасвирлар кейинги пайтда Интернетда тез-тез учраяпти.

Яланғоч муҳожирлар Подмосковьеда


Шу йилнинг 16 апрелида Youtube порталига Россиянинг қаҳратон қишида автомобил йўлида кетаётган машина регистраторидан олинган видео Рунетда ва ижтимоий тармоқларда энг кўп тарқалган роликларга айланди.

“Москва остонасидаги ўрмонда кетаётган яланғоч тожиклар” деб аталган бу видеотасвирда автомобил эгаси қор ётган трасса бўйлаб кетаётган икки нафар одам олдида ўз машинасини тўхтатади. Шимидан тепаси мутлақо яланғоч тарзда кўринишидан осиёлик бўлган икки ёш йигит совуқдан қалтираб машина эшигини очади.

Машина эгасининг “Нима рўй берди?” саволига муҳожирлар чала рус тилида:

- 3 киши бизни ечинтириб кетди, формамизни ечиб кетди. Билмадик, ментлар ечинтирди. Уларнинг формаси гражданский эди. Бизга ечинишни буюрди. Улар Истранинг мелисалари. Биз Сафоньевога, Истрага кетяпмиз, дейди Северний туманида яшаши ва ўша ерга пиёда кетаётганини гапирган муҳожир йигит.

Базўр рус тилида гапирган йигитлардан бири амаллаб нима бўлганини автомобил эгасига тушунтиради. Видео давомида раҳми келган рус ҳайдовчиси совуқда қотиб қолган муҳожирларни машинага ўтиргизиб олиб кетади.

Атиги бир дақиқадан зиёдроқ давом этган бу видео ижтимоий тармоқларда катта мубоҳаса ва тортишувларни келтириб чиқармоқда. Аксар изоҳларда бу ишни қилган полиция ходимларига лаънатлар ўқилгани, уларни “фашистлар” ва “ҳайвонлар”га тенглаштирган.

“Бу полициянинг одатий пул олиш усули...”

Озодлик билан суҳбатлашган 22 ёшли ўзбекистонлик Мустафо Москвада полиция қўлига тушмаган муҳожир бўлмаса керак, дейди. У полициячилар ҳеч кимга арзини билдира олмайдиган, ҳуқуқсиз муҳожирлардан шу тариқа пул олишларини гапириб берди:

- Мен 4 йилдан бери Россиядаман. Мелисалар қўлига албатта тушганман: ҳар бир мигрантнинг пешонасида ёзилган бу нарса. Москвада кўп маротаба ушлашган мени. Улар документингиз нотўғри бўлса наглий пул сўрашади. Шу пулни берсангиз бўлди, бермасангиз – кутиб ўтираверасиз 2-3 соат, депорт қиламан деб қўрқитади. Документингиз бўлмаса – уради, шундай қилиб кимлигингизни билади. Улар одатда ППСнинг УАЗик машинасига олиб чиқади, пул сўрайди. Пул ололмаса, 20-30 километр юриб кетади. Москвани яхши билмайдиган болалар бўлса, қўрққанидан бор нарсасини беради. Пул ололмаса, ўша ерда кийимларини ечиб қолдириб кетади. Менинг бир синфдош ўртоғим билан ҳам худди шу аҳвол бўлган. У эса танишларига телефон қилиб, “икки минг рубль олиб келиб бер”, дейди. Таниши пулни олиб бориб берса, қўйиб юборади, - дейди Мустафо.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00
Бевосита линк

27 ёшли Ойбек Ортиқов Озодликка полициянинг бундай усулда пул ундириши нафақат Москвада, балки бошқа жойларда ҳам учрашини гапиради:

- Тюменьда, Цимлянское кўлида спецовкада кетаётувдим бир милиция машинаси келиб ёнимда тўхтади. Машинага ўтирдим, шаҳарни ярим соатча айланганимиздан кейин “Хватит кататься, давай пул”, деди. “Менда бир сўм пулим йўқ”, дедим. У шеригига имо қилди, чўнтагимни ковлаб 100 рубль топди. Меники эмас деган эдим, қайтариб берди. Менда ҳамма ҳужжатларим жойида эди. “Унда яшаш жойингга борамиз, шеригингдан олиб берасан. Ишлаяпсанку, нега пулинг йўқ?”, деди. Мен унга ишлаган пулимнинг ҳаммаси ҳужжатларга кетганини айтдим. “Бундан бир тийин чиқмайди”, деб мени шаҳардан узоққа олиб бориб ташлаб кетишди, - деди Ойбек.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00
Бевосита линк

Россия Ички ишлар вазирлиги расмийлари полиция ходимлари орасида меҳнат муҳожирларига нисбатан касб доирасидан чиқиб муносабатда бўладиганлари учраб туриши, бироқ бу оммавий кўришда эмаслигини таъкидлашади.

Россия мигрантлар сонини камайтирмоқда

Айни пайтда, Россия ҳукумати Россияда меҳнат муҳожирлари сонини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллашни давом этмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари айнан шу сабабли Россия ҳукумати полиция ва бошқа назорат идораларининг айнан муҳожирларга нисбатан бедодлигига кўз юмиб келаётганига жамоатчилик эътиборини қаратмоқда.

Россия Федерацияси Меҳнат вазири ўринбосари Любовь Ельцова сўнгги ўн йил давомида мамлакатга кириб келаётган муҳожирлар сони 4 баробарга ошганини таъкидлади.

Вазирлик расмийсига кўра, 2004 йилда Россияда расман меҳнат қилаётган муҳожирлар сони 119 минг кишини ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич 482 мингга етган. Ельцова хоним Россия иқтисодиёти атиги 1,1 миллион хорижлик меҳнат муҳожири хизматига мухтож эканини таъкидлар экан, 3 дан 5 миллионгача хориж ишчилари мамлакатда ноқонуний қолаётганини билдирди.

ФМС расмий хабарига биноан, жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида Россиядан 50 минг меҳнат муҳожири чиқариб юборилди, яна ўнг минглаб хорижликка Россияга кириш таъқиқланди.

Муҳожирлик ишлари бўйича вазир Константин Ромодановский ўтган 2013 йил давомида Россияда муҳожирлар сони 17 фоизга қисқаргани, бир неча йилга кириш таъқиғини олганларнинг ҳар учинчиси – Ўзбекистон фуқароси экани тўғрисида Думага ҳисобот берди.
XS
SM
MD
LG