Линклар

logo-print

Ироқ шиалари раҳнамоси сунний жангариларга қарши қўлга қурол олишга чақирди


Зўравонликлар авж олган минтақалардан минглаб аҳоли қочишга мажбур бўлмоқда.

Зўравонликлар авж олган минтақалардан минглаб аҳоли қочишга мажбур бўлмоқда.

Ироқда шиаларининг бош уламоси Оятуллоҳ Али ал-Систоний мамлакатнинг бир нечта шаҳрини ўз назоратига олган сунний исёнчиларга қарши қўлга қурол олиш чақириғи билан чиқди. Ал-Қойдага алоқадор Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи жангарилари кейинги бир неча кун давомида хуружлар кўламини оширмоқда. Ҳафта бошида Тикрит ва Мосул шаҳарларини босиб олган жангарилари пайшанба куни Саадия ва Жалавла шаҳарчаларини ҳам ишғол қилди.




Ироқ шиалари раҳнамоси Оятуллоҳ Али ал-Систоний вакилларидан бири жума намозида шиаларга мурожаат қилиб, “ўз мамлакатларини” ҳимоя қилиш учун қўлга қурол олишга даъват қилди.

Карбалодаги масжидда ўқилган намоз пайтидаги маърузасида Шайх Абдулмаҳди ал-Карбалоий: “ўз мамлакати, ўз оиласи ва ор-номусини ҳимоя қилиб қурбон кетадиган ҳар бир мусулмон шаҳид бўлган ҳисобланади”, дея хитоб қилди.

Бу чақирув Ал-Қойдага алоқадор Ироқ ва Шом Ислом давлати номли гуруҳ жангарилари шу ҳафта бошида Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри Мосул ҳамда Тикрит шаҳрини босиб олиши ортидан қилинмоқда.

Суннийлар етакчилигидаги исломчи гуруҳ 12 июнь куни кечқурун Дияла вилоятида Саадия ва Жалавла шаҳарларини ҳам эгаллаб олди.

Рейтерснинг хабар қилишича, сунний исёнчилар 13 июнь куни Дияла вилоятининг Удҳаим ва Муқдадия шаҳарларида шиа кучлари билан тўқнаш келган. Дияланинг бу минтақаси Ироқ пойтахти Бағдоддан 100 километр узоқликда жойлашган.

Жангарилар жануб томон илгариламоқда. Улар Бағдод ва шиалар назоратидаги бошқа минтақаларни ҳам ишғол қилиш билан таҳдид қилмоқда. Ироқ Ички ишлар вазирлиги расмийлари жангарилар ҳамласини қайтариш учун пойтахт мудофаа имкониятлари кучайтирлганини айтмоқда.

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий ҳукумат жангларда қатнашиш истагини билдирган кўнгилли фуқарларга қурол беришга тайёрлигини билдирди.

12 июнь куни АҚШ Президенти Барак Обама Ироқнинг шиалар назоратидаги ҳукуматини қўллаб-қувваташ учун “барча имкониятлар”ни ишга солиш масаласини кўриб чиқаётганини баён қилди.

13 июнь куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Лондонга қилган сафари чоғида Ироқдаги барча фирқаларни бирлашишга чақириб, “Ироқ етакчиларининг бирлашиб, бирдамликни намойиш қиладиган фурсати келди”, дея баён қилди.

У шунингдек Обама маъмурияти Ироқда кескинлашаётган вазиятга жавобан “қарорларни вақтида” қабул қилишини билдирди.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний 12 июнь куни ал-Маликийга қўнғироқ қилиб, Теҳрон “террорчиликка қарши туриш учун халқаро ва минтақа миқёсидаги нуфузини тўла ишга солишини” ваъда қилди.

Ироқ парламенти 12 июнь кунига белгиланган фавқулодда мажлисни кечиктирди. Парламент ал-Маликий ҳукуматига кенгроқ ваколат бериш ва мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилиш масаласини кўриб чиқиши керак эди. Мажлиснинг қолдирилишига парламентнинг сунний ва курд вакиллари уни бойкот қилгани сабаб бўлди.

Зўравонликлар авж олган минтақалардан минглаб аҳоли қочишга мажбур бўлмоқда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича олий комиссари Нави Пиллай 13 июнь куни қилган чиқишида Ироқда вазият ёмонлашаётгани борасида “қаттиқ ташвиш” билдирди. Зўравонлик авж олган минтақаларда “одамлар қатл қилиниб, сўроқ саволсиз ўлдирлаётгани аллақачон ярим миллион одамнинг ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур қилаётгани” тўғрисидаги хабарлар борлигини қад этди БМТ вакили.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG