Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:55

Оддий фашизмдан интернационализмгача


Ўзбекистон исломий ҳаракати Карачидаги аэропортни портлатиб, 27 одамни ўлдирди, Украина шарқидаги жангларда эса ўнлаб одамлар ҳалок бўлишда давом этмоқда. Вазият барқарор бўлиб турган Бишкекнинг қоқ марказида эса фашистик свастика акс этган граффитилар пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон исломий ҳаракати 9 июнь куни Покистоннинг Карачи аэропортига уюштирилган ҳужумни ўз худкуш мужоҳидлари амалга оширгани иддаоси билан чиқди. Бу ҳужум оқибатида 27 одам нобуд бўлди.


Ҳаракат эълон қилган баëнотда иддао қилинишича¸ Карачи аэропортига ҳужум уюштирган 10 нафар мужоҳид¸ олти соат давомида аэропортдаги Покистон ҳарбий учқичлари ва АҚШ жосуслик тайëраларинининг катта қисмини вайрон қилган.


Қорақалпоғистондаги тиббий муассасалар, таълим масканлари ва бошқа деярли барча ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ётоғи ва емаги ўз ҳисобидан бўлган ҳолда ғўза чопиғи ва яганасига жўнатилди. Қорақалпоғистондаги манбаларимизга кўра, ишчилар апрель ойидан буён навбати билан кунлик равишда далада текинга ишлаб келаётган эди.


Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча тиббий муассасаларнинг ишчилари навбати билан 20 кунлик дала ишларига жалб қилинди.


13 июнь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Манас кўчасидаги деворлардан бирида фашистик свастика акс этган графитти пайдо бўлди. Ҳозирча ҳукумат расмийлари, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ва ёки оддий одамлар ҳам бу фашизм рамзи устидан бўёқ тортишга шошилмаяпти.


Айни пайтда мазкур суратни тасвирга туширганимдан ярим соат ўтгач, Бишкекнинг Горький кўчасида жойлашган “Вефа центр” савдо мажмуасида бунинг акси бўлган яна бир ҳолатга дуч келдим. Ҳар жума куни савдо мажмуасига кираверишда текин концерт берадиган санъаткорлар гуруҳи юзлаб томошабинлар учун қирғиз миллий асбобларида “Андижон полькаси”ни ижро этар эди.

Бишкек “контрастлар шаҳри” деб бекорга айтилмаслигига яна бир марта гувоҳ бўлдим.

Украинанинг Донецк вилояти маркази президент Петро Порошенко кўрсатмаси билан Мариупол шаҳрига кўчирилди. Мариупол украин ҳарбийларининг рус айирмачиларига қарши олиб борган амалиёти натижасида ҳукумат назоратига ўтди. Бу ердаги жангларда беш айирмачи ўлдирилди.


Бу суратда эса Украинанинг Луганск шаҳрида ўтган жанглардан сўнг украин ҳарбийлари минтақавий штаби ёнида гилзаларни териб юрган болакай акс этган.
Украинанинг Славянск шаҳрида россияпарастларга қарши амалиётлар давом этмоқда. Суратда ўқдан илма тешик бўлган автомашинада шаҳарни тарк этаётган қочқинлар акс этган.


Астронавт Рейд Уайзман олган суратда Миср саҳроси билан Қизил денгиз туташган нуқта акс этган.
XS
SM
MD
LG