Линклар

Украинанинг Луганск вилоятида шанбага ўтар кечаси Ил-76 русумидаги ҳарбий-транспорт учоғи уриб туширилди.

Самолёт бортида бўлган 49 киши ҳалок бўлган. Украина Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, учқич қўнаётганида сепаратчиларнинг ракета зарбаларига учраган.

Украина шарқидаги Луганск вилояти сепаратчи гуруҳлар назорати остида қолмоқда. Лекин, Луганск аэропортини Украина ҳарбийлари назорат қилмоқда.

Ўтган ой оҳирларида Украина армиясининг Ми-8 русумли ҳарбий вертолёти Славянск шаҳри яқинида отиб туширилганди.
XS
SM
MD
LG