Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:48

Обама Ироққа қўшин жўнатмайди


АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар Ироққа қўшин жўнатмаслигини билдирди.

Жаноб Обамага кўра, Ироқда вазитянинг барқарорлашувига эришиш учун Қўшма Штатлар бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш йўлларини кўриб чиқмоқда.

Шимолий Дакота штатида журналистлар олдида гапирган Барак Обама ўз баёнотида Ироқ мустақил давлат экани ва бу мамлакатдаги муаммоларни ҳал этиш ироқликларни ўзларини иши эканини ҳам айтди.

Айни пайтда жаноб Обама “Ироқ ва Левант Исломий давлати” нафақат ироқликлар, балки Қўшма Штатлар манфаатларига ҳам таҳдид солаётганини таъкидлади.

Оқ уй раҳбарига кўра, Ироқ ҳукумати шиа ва суннилар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш йўлида "самимийроқ" иш тутиши лозим, акс холда Американинг ҳарбий ёрдамлари иш бермаслиги мумкин.
XS
SM
MD
LG