Линклар

logo-print
Россия Федерал Миграция ҳизмати раҳбари Константин Ромодановскийнинг айтишича, МДҲ давлатларидан Россияга мухожирлар оқими қайриб 20 фоизга камайган.

Россияда ноқонуний муҳожирлар оқимини жиловлашга қаратилган чоралар ва мамлакат мигарция қонунчилиги кескинлашгани бунга асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

– Мухожирлар камайганини кўчага қараб ҳам жиноятлар сони камайганидан ҳам билса бўлади, - деди Ромодановский Россия-24 канали мухбири билан суҳбатди.

Россия Федерал Миграция ҳизмати маълумотига кўра, сўнгги олти ой ичида Россияда хорижликлар тарафидан содир этиладиган жиноятлар 25 фоизга камайган.

2014 йил бошидан бери Россияга Ўзбекистондан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз, Қирғизистондан 28 фоиз, Озарбойжондан 27 фоиз, Тожикистондан 23 кам киши келган.

2013 йилда Россия миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиб, Россияда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилганди.
XS
SM
MD
LG