Линклар

"Ўзбектелеком" ҳиссадорлик ширкати 11 июндан бошлаб провайдерларга 1 Мбит/с Интернет нархини (ташқи канал) 306,04 АҚШ долларига туширди.

Бу аввалги нархдан 19 АҚШ долларига арзондир. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда Инернет нархи провайдерлар учун беш марта арзонлади. Ўтган йил 1 Мбит/с канал нархи Ўзбекистонда 500 долларни ташкил этган эди.

Ўзбекистонда провайдерлар учун Интернет нархи арзонлаган эса-да фойдаланувчилар учун Интернетдан фойдаланиш ҳамон қиммат бўлиб қолмоқда.

UzOnline провайдеридан секундига 1024 Кбит тезликдаги бир ойлик Интернет ҳизмати 60 минг сўм, сал кам 30 АҚШ долларини ташкил қилади.

Расмий маълумотларга кўра, ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар сони ҳозирда 10 миллиондан ошади.
XS
SM
MD
LG