Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:13

Порошенко: Ил-76 учоғи уриб туширилганига “адекват жавоб” қилинади!


Украина президенти Петро Порошенко мамлакат шарқида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётини уриб туширган айирмачиларга “адекват жавоб” қилинади, деб айтди.

– Украинага тинчлик керак. Лекин, террорчиларга адекват жавоб қилинади, - деди Порошенко.

Украинанинг Луганск вилоятида шанбага ўтар кечаси Ил-76 русумидаги ҳарбий-транспорт учоғи уриб туширилди. Самолёт бортида бўлган қирқдан зиёд одам ҳалок бўлди.

Пайшанба куни Украина президенти Петро Порошенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон муолоқоти чоғида Украина ҳудудига Россиядан танклар олиб ўтилаётгани борасида ташвиш билдирганди.
XS
SM
MD
LG