Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:17

АҚШ Форс кўрфазига авиаташувчи кемасини жўнатади


Ироқда вазият кескинлашгани ва исломий жанггарилар мамлакат бир қисмида назорат ўрнатиши ортидан АҚШ Форс кўрфазига ўзининг авиаташувчи кемасини жўнатади. Бу ҳақда Пентагон расмийлари маълум қилди.

Ҳозир Қўшма Штатлар Ироққа қандай ёрдам кўрсатиш йўлларини кўриб чиқмоқда. АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар Ироққа қўшин жўнатмайди, деб айтган.

Шанба куни Шимолий Дакота штатида журналистлар олдида гапирган Барак Обама ўз баёнотида Ироқ мустақил давлат экани ва бу мамлакатдаги муаммоларни ҳал этиш ироқликларни ўзларини иши эканини айтди.

Обама “Ироқ ва Левант Исломий давлати” нафақат ироқликлар, балки Қўшма Штатлар манфаатларига ҳам таҳдид солаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG