Линклар

Қатар ЖЧ-2022 ўйинларига мезбон этиб танланишига "пора аралашгани" ҳақидаги айбловларни рад этмоқда


Қатарлик расмийлар 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик ҳуқуқи пулга сотиб олингани ҳақидаги айбловларни рад этишмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси собиқ президенти қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида мезбон сифатида Қатарнинг танланишига эришиш учун FIFA ижроя қўмитаси аъзоларига беш миллион доллар миқдорида пора бергани ҳақидаги иддаолар илгари сурилган мақола шу ой бошида The Sunday Times рўзномасида босилган эди.

Қатар расмийлари бу айбловлар мутлақо асоссиз эканини айтмоқда. Уларга кўра, 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбон сифатида Қатарнинг номзоди илгари сурилишига Муҳаммад бин Ҳаммамнинг алоқаси йўқ, гарчи унинг ўзи қатарлик бўлсада.

Ҳозир 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбон сифатида Қатарнинг танланишига пора аралашгани ҳақидаги даъволар ўрганилмоқда.

Агар бу даъволар тасдиғини топса Қатар ЖЧ-2022 футбол ўйиларига мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG