Линклар

logo-print

FIFA 2014: Швейцария – Эквадор учрашувига ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳакамлик қилади


Барзилияда ўтаётган Футбол бўйича жаҳон чемпионатида бугун навбатдаги ўйинлар бўлади.

Швейцария Эквадор жамосига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Шунингдек, Франция ва Гандурас, Аргентина ва Босния-Герцеговина жамоалари куч синашади. Футбол бўйича жаҳон кубоги ўйинларида илк бор қатнашаётган Босния-Герцеговина миллий футбол жамоси бош мураббийси Сафет Сусич ўз ўйинчилари аргентиналикларга қарши туриб беришга тайёр эканини айтди.

- Аргентина нафақат 15 июнь кунги ўйиннинг, балки бизни гуруҳимиз, қолаверса Жаҳон Кубоги ўйинларининг мутлоқ фаворитларидан бири. Лекин, жамоамиз Аргентинага қарши ўйинга тайёр, аргентиналикларга қарши туриб беради, - деди Сусич.

Кеча Коста-Рика жамоаси Уругвай устидан 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Колумбия ва Греция ўртасидаги ўйин эса 3:0 ҳисобида колумбияликлар фойдасига ҳал бўлди. Фил Суяги Қирғоғи жамоаси эса Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
XS
SM
MD
LG