Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:01

ЖЧ-2014: Ўзбекистонликлар Равшан Эрматовга "болеть" қилмоқда


Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов.
Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Бразилияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовнинг майдонга тушишини инқтиқлик билан кутишмоқда. Ўзбекистонлик Р. Эрматов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи 15 июнь кунги Швейцария-Эквадор жамоалари учрашувини бошқармоқда. Бу 37 ёшли Равшан Эрматов учун ЖЧ-2014 доирасида ишониб топширилган илк учрашувдир.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Бразилияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовнинг майдонга тушишини инқтиқлик билан кутишмоқда. Ўзбекистонлик Р. Эрматов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи 15 июнь кунги Швейцария-Эквадор жамоалари учрашувини бошқармоқда. Бу 37 ёшли Равшан Эрматов учун ЖЧ-2014 доирасида ишониб топширилган илк учрашувдир.

Ўзбекистон миллий футбол жамоаси Бразилияда ўтаётган футбол бўйича бу йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.

Лекин бу галги чемпионатда ҳам Ўзбекистонни тўрт марта "Осиёнинг энг зўр ҳаками" деб топилган Равшан Эрматов тамсил этади.

37 ёшли Эрматов Бразилияда ўтаётган бу йилги Жаҳон чемпионати ўйинларида собиқ Совет иттифоқи мамлакатлари орасидан қатнашаётган ягона ҳакамдир.

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 15 июнь куни Швейцария ва Эквадор терма жамоалари учрашувини бошқариб боради.

ФИФА расмий сайтида келтирилишича, ўзбекистонлик Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров учлигига заҳира ҳаками сифатида норвегиялик Свен Одвар Моэн ёрдамлашади.

- Швейцария ва Эквадор жамоалари ўртасидаги ўйинда Эрматовга болеть қиламиз-да, - дейди ўзбекистонлик футбол ишқибозларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария ва Эквадор терма жамоалари учрашуви 15 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Бу Равшан Эрматов учун ЖЧ-2014 доирасида ишониб топширилган илк учрашувдир.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари шу ўйин бошланишини интиқлик билан кутишаётганини айтишади.

- Нима қиламиз, битта Эрматов бор экан. Кўз тегмасин, бизнинг ҳакам Равшан Эрматов яхши. Лекин уни Швейцария-Эквадор ўйинига ҳакам қилиб қўйишгани менга ёқмади. Яхшироқ жамоалар ўртасидаги ўйинга, Испания-Голландия ўйинига ҳакамлик қилса, зўр бўлар эди. Япониялик ҳакам Бразилия ва Хорватия ўйинида анчагина хатолар қилди. Шу ўйинга ҳам Эрматовни ҳакам қилиб қўйиш керак эди, - дейди ўзбекистонлик футбол ишқибози.

Наманганлик журналист Носир Зокир ўзбекистонликлар Равшан Эрматовнинг Бразилиядаги ўйинларни ҳалол бошқаришига умид қилаётганликларини айтади.

- Равшанни биринчи ўйинни бошқарадими, деб ўйлаган эдик. Чемпионат япониялик ҳакамни хатолари билан бошланди. Қолганлари ҳам хато қиляпти. Биз Равшан тезроқ тушса, ҳалол судялик қилиб берса, деб кутяпмиз. Бу ерда биз Равшанни ўйинларни ҳалол бошқаришига ишқибозлик қиламиз, - дейди Носир Зокир.

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига биринчи марта ҳакамлик қилаётгани йўқ. У 2010 йили Жанубий Африкада ўтказилган Жаҳон чемпионатининг илк учрашувига ҳам ҳакамлик қилган. Шунингдек, ўша чемпионатнинг ярим финал ўйинларидан бири ўзбекистонлик ҳакамга ишониб топширилган эди.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари 2018 йилги жаҳон фубоги ўйинларида нафақат ўз ҳакамига, балки миллий жамоасига "ёнтаёқ" бўлиш умидида.

- Худо хоҳласа, ўзимизнинг миллий жамоага ҳам "болеть" қиламиз. Жамоамиз Россияга 2018 йилда боради, деб умид қиляпмиз, - дейди ўзбекистонлик футбол ишқибозларидан бири.
XS
SM
MD
LG