Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:57

Украина ва Россия ўртасида газ нархи бўйича музокаралар қайта бошланмоқда


Бугун Киевда Россия ва Украина расмийлари Европа Иттифоқи воситачилигида газ нархи бўйича музокараларни давом эттириши кутиляпти.

Россия Украинага газ бўйича 1.95 миллиард долларлик қарзини тўлаш учун 16 июнгача мухлат берган.

Агар Украина шу муддат ичида қарзини тўламаса Россия бу мамлакатга газ беришни тўхтатиб қўйиши ҳақида огоҳлантирган.

Бу эса Россиядан Европа мамлакатларига газ узатилиши тўхташини англатади.

Киевдаги газ нархи бўйича музокараларга Европа Иттифоқининг Энергетика масалалари бўйича комиссари Гюнтер Эттингер воситачилик қилади.

Россия апрел ойида Украина учун ҳар минг куб метр газ нархини 268 доллардан 485 долларга кўтарган эди.

Расмий Москва буни Украина тўлов шартларини бажармагани ва қарзларни узмагани билан изоҳлаганди.

Хабарларга кўра, Украина Россияга ҳар минг куб газ учун 326 доллар тўлаши ҳақидаги Европа Иттифоқи таклифига рози бўлган.

Лекин, Москва 385 долларлик нархдан тушмаяпти. "Газпром" ва "Нафтогаз" ўртасидаги 10 июнь кунги музокараларда Россия Украинага газ нархини 100 долларга арзонлаштиришини айтган.

Лекин, Украина Москва таклиф этаётган 385 долларлик нархни маъқул кўрмаган.
XS
SM
MD
LG