Линклар

Бугундан бошлаб Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи 800 сўмдан 1000 сўмга ошди.

Маршрут таксилар нархлари эса 1200 сўмдан 1500 сўмга кўтарилган. Йўл ҳақи 20 фоизга ошганини тошкентликлар автобусларга осилган эълонлардан билишди.

“Тошшаҳартрансхизмат” ширкати нархлар ошиши ҳақида аҳолини олдиндан огоҳлантирмаган.

Ширкат йўл ҳақининг оширилишини ёқилғи ва эҳтиёт қисмларига кетадиган харажатнинг ортгани билан изоҳламоқда.

Тошкентда йўл нархи ошиши автобус, трамвай, метро ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларга таълуқли бўлади.

Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи охирги марта ўтган йили 2 апрелда оширилган эди. Ўшанда йўл ҳақи 700 сўмдан 800 сўмга кўтарилганди.
XS
SM
MD
LG