Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Зангиота таъмири учун уйи сув-газдан узилаётганларга қувур харажати юкланмоқда


Uzbekistan - Zangiota memorial construction side
Uzbekistan - Zangiota memorial construction side
Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани Алишер Навоий маҳалласидаги Чоштепа кўчасида жойлашган эски уйлар, айрим ҳудудларда эса дарвоза ва кўча деворлари бузилиб, йўл кенгайтирилмоқда. Бу маҳаллада истиқомат қилувчилар ободонлаштириш доирасида хонададонлардан узилаётган газ-сув қувурлари ва электр тармоқларини қайта улаш харажати хонадон эгалари зиммасига юкланаётганидан шикоят қилди.


Тошкент вилоятида жойлашган қадимий Зангиота зиёратгоҳининг таъмири доирасида уйи ва дарвозалари бузилаётган аҳоли вакилларидан Озодликка шикоят бўлди.

Тошкент шаҳри марказидан зиёратгоҳга элтган катта йўл – пойтахтнинг Сирғали тумани, Алишер Навоий маҳалласидан ўтувчи Чоштепа кўчасида истиқомат қиладиган фуқаро маҳаллий ҳокимият қурилиш-бузилишлар оқибатида келадиган моддий зарарни тўламаслик имконини қилаётганидан арз қилди.

Исмини айтмаслик шарти билан сўзлаган тингловчига кўра, йўлни кенгайтириш мақсадида унинг уйига уланган газ-сув қувури ҳамда электр тармоқлари тез кунда узилишидан огоҳлантирилган.

- Нима эмиш, биз кейин буларни ўзимиз қайтиб улаб олишимиз керак экан. Шунақа деб ёзилган тилхатга қўл қўйдириб чиқишаяпти. Ҳоким келиб олади эрталабдан, прокуратура, налоговойдан ҳар куни одам, субботник, ҳамма жойни бузиб ташлашди. Мен айтдим, бу қоғозингга қўл қўймайман, дедим. Охири майли энди чакаги ўчсин, дедим - қўл қўйиб бердим. Энди шу икки-уч кунда узилади, деб кетишди, - дея нолиди сирғалилик тингловчи.

Тилхатга Сирғали тумани ҳокимлиги ва прокуратураси, маҳалла фаоллари босими остида қўл қўйганини иддао қилган тингловчи шаҳарни ободонлаштириш мақсадида узилган қувурларни улаш унга қарийб 1 миллион сўмга яқин зарар келтириши мумкинлигидан нолиди.

Сирғали тумани ҳокимлиги ходими Навоий маҳалласига мутасадди идоралар йўл четида жойлашган аҳоли дарвозахоналари, кўча деворлари бузилаётгани, айрим ҳудудларда хонадонлар газ ва сувдан ҳам вақтинча узилаётганини тасдиқлади.

"Бир ойдан бери бораяптику бу ишлар. Йўл кенгайгандан кейин, шу йўл четига ноқонуний қурилган дарвозахоналар бузилаяпти. Баъзи жойларда сув, газ қувурлари узилаяпти, энди иложи йўқ. Одамлар аввалдан огоҳлантирилган лекин", деди Сирғали тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими.

Аммо коммуникация тармоқларини қайта улаш учун сарф-харажат аҳоли зиммасига юкланаётгани ҳақидаги шикоятга бирор расмий ташкилотдан жавоб олишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Қурилиш ва бузилишлар бораётган катта йўл ҳамда Зангиота зиёратгоҳининг ўзида бўлган мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов ишнинг суръати баландлиги, кунига 10 минглаб зиёратчи келадиган Зангиота зиёратгоҳининг ўзи таъмирдан сўнг муҳташам комплексга айланиши ваъда қилинаётганини айтди.

Журналистга кўра, одатдагидек бундай жадал ободонлаштириш ишлари чоғида аҳоли вакиллари орасида зарар кўриб қолаётган ёхуд давлат бераётган товон пулидан қониқмаётганлар бўлмоқда, бундайлар арз қилиб ҳокимиятларга ҳозирданоқ қатнамоқда.

Қуйида журналист билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:28 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG