Линклар

ЖЧ-2014: Сеад Колашинац ўз дарвозасига ўзи гол урди


Аргентина жамоаси ғалабани нишонламоқда.

Аргентина жамоаси ғалабани нишонламоқда.

Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати тарихида биринчи марта иштирок этаётган Босния ва Герцоговина командаси 15 июнь куни Аргентинага 2:1 ҳисобида ютқазди. Аргентина айни пайтда F гуруҳи лидери бўлиб қолмоқда.

15 июнда ўтган ўйиннинг учинчи дақиқасида босниялик Сеад Колашинац ўз дарвозасига гол уриб қўйгани Жаҳон чемпионатининг дебютант командаси учун кутилмаган воқеа бўлди. Аргентина футболчисчи Лионель Месси ўйиннинг 65-дақиқасида Босния ва Герцоговина дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

Босния ва Герцоговина жамоасидан ягона голни ўйин тугашига беш дақиқа қолганида майдонга чиқарилган Ведад Ибишевич урди.

Биринчи ўйинда мағлуб бўлганига қарамай, Босния ва Герцоговина жамоаси жаҳон чемпионатида ўз позициясини мустаҳкамлаб олиш имкониятига эга. Жамоа F гуруҳи доирасида 21 июнда Нигерия ва 25 июнда Эрон футболчилари билан майдонга тушади.

15 июнь куни Е гуруҳида Швейцария Эквадорни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Эквадор ўйинчиси Эннер Валенсия 1-таймнинг 22 дақиқасида Швейцария дарвозасига гол урди. Иккинчи таймнинг учинчи дақиқасида Швейцария ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Харис Сеферович Эквадор дарвозасига иккинчи голни киритди.

Мазкур ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи бошқарди.
XS
SM
MD
LG