Линклар

Ураинада 15 июнда Луганс аэропортига қўнаётган учоқнинг айирмачилар томонидан уриб туширилиши оқибатида ҳалок бўлган 49 ҳарбийга мотам тутилди.

Украина президенти Петро Порошенко мазкур самолётни 14 июнь куни уриб туширганларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

АҚШ учоқнинг уриб туширилиши айирмачилар Россиядан оғир қуроллар, жумладан, танклар олганини тасдиқловчи факт эканини билдирди. НАТО эса Россия Украина шарқидаги айирмачиларга Россия қурол етказиб берганини тасдиқловчи сунъий йўлдошдан олинган суратларни эълон қилди.

Россия Украинадаги айирмачиларга қурол етказиб бергани тўғрисидаги хабарларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG