Линклар

logo-print
Сурияда ҳукумат кучлари 15 июнь куни март ойида қуролланган исёнчилар томонидан босиб олинган бир қатор аҳоли пунктларини яна қайта ўз назоратига олди.

Қўмондонлик баёнотида Латакия вилоятидаги Касаб қишлоғи ҳам исёнчилардан тозалангани айтилади. Асосан арманлар яшайдиган мазкур қишлоқ атрофида жанглар давом этмоқда.

Британиядаги Сурия ҳуқуқ ҳимояси маркази исёнчилар якшанба куни ўзлари эгаллаб турган позициялардан чекингани ҳақида маълумот тарқатди.

15 июнь куни Сурия ҳукумат кучлари учоқлари Ироқ билан чегарадош ҳудудлардаги исёнчилар лагерларини бомбардимон қилишда давом этди. Ғарб агентликларининг хабар беришича, Суриядаги ҳукуматга қарши гуруҳлар “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи қўмондонлари назорати остидадир.
XS
SM
MD
LG