Линклар

АҚШ “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳининг Тикрит шаҳрида ҳарбий ҳаво кучларига янги қабул қилинган 1700 шиа аскарни ўлдиргани тўғрисидаги баёноти “даҳшатли эканини ва бу баёнот орқали террорчиларнинг қонхўр башаралари намоён бўлгани”ни билдирди.

Жангарилар қатлиомдан олинган суратларни интернет тармоғига жойлаштирган. Ироқ генерали Қосим ал Мусавий суратларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади ва бу суратларда камида 170 ҳарбийнинг ўлдирилиши акс этганини айтди.

Сўнгги кунларда Ал-Қоидадан ажралиб чиққани айтиладиган “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи Ироқ шимолида сезиларли ҳудудларни, жумладан, Мосул ва Тикрит шаҳарларини босиб олган.
XS
SM
MD
LG