Линклар

Дўрмон боғи миллий паркка айлантирилди


Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Дўрмон боғи “Дўрмон миллий парки”га айлантирилади.

Ўзбекистон матбуотининг 16 июнь куни билдиришича, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 5 июнда қабул қилган бу борадаги қарорини президент Ислом Каримов имзолаган.

Умумий майдони деярли 32,5 гектар бўлган Дўрмон миллий боғи бундан буён қонун билан қўриқланади ва давлат мулки бўлиб ҳисобланади. Қарорга асосан парк ҳудудида ўсимликларга зиён келтириши мумкин бўлган фаолият тақиқланади.
XS
SM
MD
LG