Линклар

logo-print

Ироқ ва Шом Ислом давлати яна бир шаҳарни эгаллади


Тала Афардан ИШИД Мосул ва Тикрит шаҳарларини эгаллаб олган эди.

Тала Афардан ИШИД Мосул ва Тикрит шаҳарларини эгаллаб олган эди.

Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи (ИШИД) Ироқ шимолида яна бир шаҳарни ишғол қилганини айтмоқда. Ундан аввал мазкур гуруҳ Тикрит шаҳрида Ироқ ҳукуматига доир юзлаб шиа аскарни ўлдирганини иддао қилган эди.

Бағдоддан 420 километр шимолроқда жойлашган Тал Афар шаҳри аҳолиси ва расмийларнинг матбуотга билдиришича, 16 июнь куни эрталаб рўй берган қаттиқ жангдан кейин шаҳар сунний жангарилар назоратига ўтган.

Тала Афардан бир неча кун аввал Ал-Қойдага алоқадор ИШИД гуруҳи мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мосул ҳамда Тикрит шаҳрини эгаллаб олган эди.

ИШИД жангарилари Тикрит шаҳрида 1700 нафар шиа аскарини қатлиом қилганини иддао қилиб, қатл қилингани айтилаётган аскарлар жасадлари акс этган расмларни Инетрнетда эълон қилди.

АҚШ Давлат департаменти бу ҳодисани “даҳшатли” қотиллик, дея қоралади.

Айни пайтда, ғарб матбуотининг хабар қилишича, Вашингтон ИШИДга қарши биргаликда курашни муҳокама қилгани Эрон ҳукумати билан сўзлашиш масаласини кўриб чиқмоқда. Эрон агар Ироқ ҳукуматидан бу ҳақда илтимос тушса, ИШИДга қарши курашда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG