Линклар

logo-print

Россия Украинага газ беришни тўхтатди


Украинага газ берилмаётгани Европага газ етказиб берилишига таъсир қилмаслиги керак, демоқда Газпром.

Украинага газ берилмаётгани Европага газ етказиб берилишига таъсир қилмаслиги керак, демоқда Газпром.

Россия Украинага газ бериш тўхтатилганини эълон қилди. 16 июнга белгиланган Украина тарафидан қарзни тўлаш муддати тугаши ортидан эълон қилинган тўхтатиш Европага газ етказиб берилишига таъсир қилмаслиги керак, демоқда Газпром.

Давлатга қарашли Газпром ширкати матбуот вакили Сергей Куприянов Украина ўз қарзини белгиланган муддатда (Тошкент вақти билан 16 июнь 11.00) тўламагани боис Москванинг Кивега газ етказиб бериш бўйича қонуний мажбуриятлари йўқ, дея баён қилди.

Куприянов, Украина энди европалик мижозларга мўлжалланган газнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаши керак, дея қўшимча қилди.

Газпромнинг яна маълум қилишича, 4,5 миллиард АҚШ долларига тенг қарзни ундириш мақсадида Киев устидан Стокҳолмдаги халқаро арбитраж судигиа шикоят аризаси топширилган.

15 июнь куни Киевда Европа Иттифоқи воситачилигида ўтказилган музокаралар натижа бермади. Брюсселга кўра, Украина қарзининг 1 миллиард долларини ҳозир, қолганини кейинроқ тўлашга тайёрлигини билдирган. Россия бу таклифни рад қилди.

ЕИнинг Энергия масалалари бўйича комиссари Гюнтер Оттингер келишмовчиликни ҳал этиш учун июнь ойида яна музокара уюштиришга ҳаракат қилишини айтиб, Москвани муроса таклифини қайта кўриб чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG