Линклар

logo-print

Венада Эрон билан 5+1 ўртасида музокараларнинг муҳим босқичи бошланади


Музокаралар 20 июнга қадар давом этади.

Музокаралар 20 июнга қадар давом этади.

Бугун Венада Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати вакиллари ўртасидаги музокараларнинг бешинчи давраси бошланади. Бу сўзлашувлар Эроннинг ядровий салоҳиятини чеклашга доир халқаро битимнинг якуний варианти имзоланиши учун муҳим аҳамият касб этади.

Музокаралар 20 июнга қадар давом этади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия Теҳроннинг уранни бойитиш фаолиятини қисқартириши ва халқаро инспектораларнинг ядровий иншоотларни бориб кўришларига имкон беришини истамоқда.

Эрон халқаро битимнинг имзоланиши эвазига Ғарб давлатларининг Теҳронга нисбатан жорий қилган санкцияларнинг олиб ташланишини сўрамоқда.

Эорон Президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни қилган чиқишида, 20 июлга қадар якуни битимга эриши учун ўзаро сақланиб қолаётган “мунозаралар яхши ният ва муроса орқали ҳал этилиши мумкин”, дея таъкидлади. Эрон бир қанча центрифугаларни сақлаб қолиш истагини билдиргани боис музокаралар ўтган ойда боши берк кўчага кириб қолган эди.
XS
SM
MD
LG