Линклар

Сунний жангарилар Ироқда яна бир шаҳарни эгаллади


Тала Афардан бир неча кун аввал ИШИД Мосул ва Тикрит шаҳарларини ҳам эгаллаб олган эди.

Тала Афардан бир неча кун аввал ИШИД Мосул ва Тикрит шаҳарларини ҳам эгаллаб олган эди.

Ироқда Ал-Қойдага алоқадор сунний жангарилар мамлакат шимолидан жанубга қараб янги минтрақаларни босиб олишда давом этмоқда. Бағдод ҳукумати назоратни тиклашга ваъда қилаётганига қарамасдан, Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи якшанба куни 1700 нафар шиа аскарини ўлдирганини иддао қилиши ортидан навбатдаги шаҳарни босиб олгани хабар қилинди.


Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи (ИШИД) Ироқ шимолида яна бир шаҳарни ишғол қилганини айтмоқда. Ундан аввал мазкур гуруҳ Тикрит шаҳрида Ироқ ҳукуматига доир юзлаб шиа аскарни ўлдирганини иддао қилган эди.

Бағдоддан 420 километр шимолроқда жойлашган Тал Афар шаҳри аҳолиси ва расмийларнинг матбуотга билдиришича, 16 июнь куни эрталаб рўй берган қаттиқ жангдан кейин шаҳар сунний жангарилар назоратига ўтган.

Тала Афардан бир неча кун аввал Ал-Қойдага алоқадор ИШИД гуруҳи мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мосул ҳамда собиқ диктатор Саддам Ҳусайн ватани Тикрит шаҳрини эгаллаб олган эди.

ИШИД жангарилари Тикрит шаҳрида 1700 нафар шиа аскарини қатлиом қилганини иддао қилиб, қатл қилингани айтилаётган аскарлар жасадлари акс этган расмларни Инетрнетда эълон қилди.

Ироқ армияси матбуот вакили Қосим ал-Муссавий бу расмларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади. Унинг яна айтишича, расмлар таҳлил қилингач армияга янги ёлланган аскараларнинг камида 170 нафари ўлдирилгани хулоса қилинган.

АҚШ Давлат департаменти бу ҳодисани “даҳшатли” қотиллик, дея қоралади. Давлат департаменти матбуот вакили Жен Псаки 15 июнь куни тарқатилган баёнотида: “Ироқ ва Шом Ислом давлати Тикрит шаҳрида ҳаво кучларига ёлланган 1700 нафар шиа аскарини ўлдирганини иддао қилгани даҳшатлидир ва бу террорчилар қонхўрлигининг асл қиёфасини кўрсатади”, дейилади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича олий комиссари Нави Пиллай Ироқда вазият ёмонлашаётгани борасида “қаттиқ ташвиш” билдирди. Зўравонлик авж олган минтақаларда “одамлар қатл қилиниб, сўроқ саволсиз ўлдирлаётгани аллақачон ярим миллион одамнинг ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур қилаётгани” тўғрисидаги хабарлар борлигини қайд этди БМТ вакили.

Айни пайтда, ғарб матбуотининг хабар қилишича, Вашингтон ИШИДга қарши биргаликда курашни муҳокама қилгани Эрон ҳукумати билан сўзлашиш масаласини кўриб чиқмоқда. Эрон агар Ироқ ҳукуматидан бу ҳақда илтимос тушса, ИШИДга қарши курашда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

АҚШ ҳукуматининг исми келтирилмаётган мулозимига таяниб берилаётган хабарларга кўра, Қўшма Штатлар юзага келган бўҳронни Эрон вакиллари билан Венада бошланаётган Теҳрон ядровий дастурига доир музокаралар доирасида муҳокама қилиши мумкин.

Эрон билан Қўшма Штатлар ўртасида йиллардан бери қарама-қаршилик давом этиб келаётганига қарамасдан, иккала мамлакат ҳам минтақада ИШИД таҳдидини бартараф қилишдан манфааотдордир. Теҳрон ҳам, Вашингтон ҳам Бағдодга ҳарбий ёрдам таклиф қилмоқда.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ҳатто АҚШ Ироқда ҳаракатларни бошлайдиган бўлса Теҳрон Вашингтон билан бу борада ҳамкорлик қилиши мумкинлигига доир фикрларни илгари сурди.

Вашингтон Ироққа АҚШ қўшинлари ташланмаслигини айтмоқда. Лекин жанговар учқичларни ташувчи "USS George HW Bush" кемаси иккита жанговар кема билан бирга аллқачон Форс Кўрфазига юборилган.

Вашингтон шунингдек, Бағдоддаги АҚШ элчихонаси хавфсизлигини оириши ва ходимларни хавфсизроқ жойга кўчириш режаларини эълон қилди.

Айни пайтда, Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий ИШИД томонидан босиб олинган минтақаларни ҳукумат назоратига қайтаришни ваъда қилмоқда.

Бош вазирнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси генерал Қосим Ота 15 июнь куни қилган чиқишида ҳукумат қўшинлари Бағдоддан шимолдаги минтақаларда давом этаётган жангларда “ташаббусни ўз қўлига олди”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG