Линклар

МТРК ўз сайти орқали жаҳон чемпионати онлайн трансляциясини тўхтатди


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтаётган чемпионат ўйинлари намойиш қилинаётган пайтда бу ўйинларни мамлакат аҳолиси учун намойиш қилаётган телеканалларнинг www.mtrk.uz веб-сайти орқали “on-line” эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълумот тарқатди.

Телерадиокомпания ўз хабарида буни жаҳон чемпионатини интернет орқали трансляция қилиш ҳуқуқи олинмагани билан изоҳлаган.

Маълумотларга кўра, футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати ўйинларини шу кунда Ўзбекистонда “Спорт” ва “UzHD” телеканаллари трансляция қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG