Линклар

logo-print
Шу йилнинг 25-26 июнь кунлари Олмаотада илк бор Марказий Осиё газ форуми бўлиб ўтади.

Подробно.уз сайтининг анжуман ташкилотчилари сўзларига таянган ҳолда ёзишича, тадбир жабҳанинг етакчи мутахассислари учун Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда газ қазиб олиш, газни қайта ишлаш ва тақсимлаш соҳаларидаги муаммолар ва истиқболларни муҳокама қилиш бўйича уникал имконият яратади.

Анжуманда Марказий Осиё мамлакатларининг газга оид стратегиялари, минтақадаги газ хом ашёси потенциали, минтақа газ стратегияларини амалга оширишда Хитой омили, истиқболли Трансосиё газ қувурлари, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг газ-кимё лойиҳалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Олмаотадаги форумда Марказий Осиё мамлакатларидан ташқари Озарбайжон, Эрон, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқидан келган газ соҳасига алоқадор 100 дан зиёд делегат қатнашиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG