Линклар

logo-print

Обама АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ҳимояси учун 275 нафар ҳарбий юборади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

Қўшма Штатлар президенти Барак Обама “америкалик ходимлар ва АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси хавфсизлигини таъминлаш учун” Ироққа 275 нафаргача ҳарбий юборилиши ҳақида Конгрессга хабарнома йўллади.

Бу қадам Ироқ ва Шом исломий давлати гуруҳи жанггарилари Ироқ шимолидаги катта ҳудудни эгаллаб олгани ва Бағдод томон ҳаракатланаётганидан сўнг амалга оширилди.

Оқ уй баёнотида америкалик ҳарбийлар Ироққа бу мамлакат ҳукуматининг рухсати билан киритилаётгани таъкидланади.
XS
SM
MD
LG