Линклар

Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди


Афғонистон жанубидаги Кандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида машинада кетаётган тинч аҳоли вакилларидан 5 киши нобуд бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида 16 июнь куни содир бўлган фожеада ҳалок бўлганларнинг уч нафари болалар бўлгани таъкидланади.

Мазкур ҳодиса учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, бироқ афғон полицияси бунда толибларни айбламоқда.

14 июнь куни Афғонистонда президентлик сайловининг иккинчи давраси ўтказилган. Сайлов куни олдидан толиблар овоз бермоқчи бўлган афғонистонликларга ҳужумлар билан таҳдид қилганлар.
XS
SM
MD
LG