Линклар

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати доирасида 16 июнь куни бўлиб ўтган ўйинда Германия терма жамоаси португалиялик футболчиларни 4-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Португалия терма жамоасини йирик ҳисоб билан ютган германиялик футболчилар G гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Шунингдек, кеча айни гуруҳда бўлган АҚШ терма жамоаси Гана жамоасини 2-1 ҳисобида ютди.

F гуруҳида беллашаётган эронлик ва нигериялик футболчилар ўйини эса дуранг (0-0) натижа билан якунланди.
XS
SM
MD
LG